ЎзР олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бобур номидаги Андижон давлат университети. — Андижон: 2021. — 150 б.
Туркий халқлар фольклоридаги мақоллар асрлар давомида инсониятни эзгуликка, олижанобликка ундаган, меҳнатсеварлик, ватанпарварлик руҳида тарбиялаган, тинчлик, фаровонликни улуғлаган. Бу хусусиятлари билан мақоллар ҳамма вақт инсонлар учун ҳаёт дарслиги ҳисобланган.
Ушбу монографияда ўзбек ва қирғиз халқ мақолларининг яратилиш тарихи ва вужудга келиш омиллари, халқ фалсафий ва бадиий-эстетик қарашларининг шаклланишида ижтимоий-тарихий ва географик муҳит ўрни, шунингдек, ўзбек ва қирғиз халқ мақолларининг структурал, поэтик типологияси масалалари ёритилган, фольклордаги энг кичик жанр тадқиқи орқали ўзбек ва қирғиз мақолларининг генетик муштараклиги, ўзига хослик ва фарқли хусусиятлари асослаб берилган.