Зарегистрироваться
Восстановить пароль
FAQ по входу

Ўзбекистонда табиий бирикмалар кимёсининг ривожи ва келажаги

  • Файл формата pdf
  • размером 5,63 МБ
  • Добавлен пользователем
  • Описание отредактировано
Ўзбекистонда табиий бирикмалар кимёсининг ривожи ва келажаги
Илмий-амалий конференцияси материаллари тўплами, 18-19 май 2016. — Тошкент: Ўзбекистон Миллий университети, 2016. — 412 б.
"Ўзбекистонда табиий бирикмалар кимёсининг ривожи ва келажаги” илмий-амалий анжумани. Анжуманнинг мақсади: Табиий бирикмалар кимёси соҳасининг долзарб йўналишлари бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш, йиллар давомида шу тармоқда ўзлаштирилган илғор тажрибаларни амалиётга тадбиқ этишнинг усул ва йўлларини муҳокама қилиш; тажриба алмашиш; илмий натижаларнинг қиёсий таҳлили ва муҳокамаси; илмий йўналиш бўйича маҳаллий ва хорижий илмий мактабларнинг ривожланиш босқичларини муҳокама этиш; ҳозирда бажарилаётган илмий тадқиқотларнинг савиясини ошириш бўйича ёш тадқиқотчилар билан етакчи олимларнинг илмий алоқаларини ўрнатиш, олинган илмий натижаларни амалиётга тадбиқ этишнинг имкониятларини кенгайтириш ҳисобланади.
Тезислар тўпламининг таркиби 3 бўлимдан иборат: 1-бўлимда Республикамиз илмий мактабларида табиий бирикмаларни ўрганиш бўйича олиб борилаётган илмий изланишлардаги ютуқлар, тадқиқот усуллари, соҳалар бўйича ишлаб чиқаришга тавсия этилган ва этилаётган намуналар, таълим ва ишлаб чиқаришнинг интеграцияси бўйича олиб борилган изланишлар, уларнинг натижалари, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш юзасидан улуғ устозларнинг ҳаёт йўллари ва уларнинг эришган ютуқлари билан фикрлашишлар бўйича маълумотлар ўз аксини топган;
2-бўлим табиий бирикмалар асосида дори воситаларини яратишнинг долзарб муаммоларига қаратилган бўлиб, унда табиий хом ашё асосида янги дори воситаларнинг технологияси ва стандартизацияси, ҳамда уларнинг биологик фаолликларини аниқлашга доир ишларнинг натижалари келтирилган; Шунингдек, Ўзбекистон Миллий университети, кимё факультети Илмий Кенгашининг таклифига биноан тўпламга факультет кафедраларида илмий изланишлар олиб бораётган ёш олимлар (магистрлар) нинг материаллари ҳам киритилди. Ушбу материаллар мазкур тўпламнинг 3-бўлимида жойлашган. Анжуман материалларидан профессор-ўқитувчилар, ёш олимлар, магистрантлар, талабалар, соҳалар бўйича ишлаб чиқарувчи ташкилотлар ходимлари фойдаланишлари мумкин.
  • Чтобы скачать этот файл зарегистрируйтесь и/или войдите на сайт используя форму сверху.
  • Регистрация